1

"Гўзал Украина заминида тинчлик ўрнатилгунча Япония Украина билан бирга бўлади” Япония Украинага 470 миллион доллар ажратади

ДУНЁ 22.03.2023, 15:36
"Гўзал Украина заминида тинчлик ўрнатилгунча Япония Украина билан бирга бўлади” Япония Украинага  470 миллион доллар ажратади

Япония ҳукумати Украинага энергия ва бошқа эҳтиёжлар учун ёрдам сифатида 470 миллион доллар, ҳалокатли бўлмаган ускуналар учун яна 30 миллион доллар ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида Киевга ташрифи якунлари бўйича маълум қилди, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Япония агентлиги.

"Гўзал Украина заминида тинчлик ўрнатилгунча Япония Украина билан бирга бўлади”, — деди Фумио Кисида музокаралардан сўнг Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, Фумио Кисида Украина президентини G7 саммитида онлайн тарзда иштирок этишга таклиф қилди. Хабарларга кўра, бу таклиф қабул қилинган.

Япония бош вазири 21 март куни Украинага келди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1