Президент фармони билан Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, маҳалланинг ўрни ва нуфузини юксалтириш, кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги катта хизматлари, халқимиз орасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, кўп асрлик анъаналаримизни асраб-авайлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотланди:
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан
Ниетуллаев Тенгелатдин Сейдуллаевич - Бўзатов туманидаги "Эркиндарё" овул фуқаролар йиғинининг кексалар маслаҳат гуруҳи фаоли, Қорақалпоғистон Республикаси
Саидова Дилбар - Шароф Рашидов туманидаги "Жиззахлик" маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоатчилик кенгаши фаоли, Жиззах вилояти
Сайдуллаев Сайдислом Хабибуллаевич - Бўка туманидаги "Ёқутхон-Саид" фермер хўжалиги бошлиғи, Тошкент вилояти
Сайфуллаев Талип Вахабович - Яккасарой тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси, Тошкент шаҳри
Шаймуратов Ибодулла Ақанович - Бандихон туманидаги "Қалдирғоч" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сурхондарё вилояти
Шомуротов Тавакал Эргашевич - Марҳамат туманидаги "Бобохуросон" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти
"Дўстлик" ордени билан
Абдуллаев Анвархон Ахмадхонович - Косонсой туманидаги "Аҳмадхон ҳожи Косоний" фермер хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти
Аширова Ойсара Тоировна - Кармана туманидаги "Дўрман" маҳалла фуқаролар йиғинининг маънавий-маърифий ишлар бўйича кенгаши фаоли, Навоий вилояти
Бегмуратов Жумабай Нургелдиевич - Тўрткўл туманидаги "Оққамиш" овул фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Бўлтаков Сайдалим - Зафаробод туманидаги "Лолазор" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти
Жалилов Шухрат Умирзакович - Сардоба туманидаги "Қўрғонтепа" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сирдарё вилояти
Исроилова Махфузахон Нумановна - Хўжаобод туманидаги «Саноатчилар» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Андижон вилояти
Нарзиева Гулнора Абдуллаевна - Қоровулбозор туманидаги "Бўзачи" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Бухоро вилояти
Одиров Нурилло Зиядуллаевич - Косон туманидаги "Эсабой" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қашқадарё вилояти
Рамазанова Дурдона Ахмедовна - Янгибозор тумани аёллар маслаҳат кенгаши раиси, "Оқила аёллар" ҳаракати фаоли, Хоразм вилояти
Рузиева Татьяна Викторовна - Термиз шаҳридаги "Темур Термиз сервис" профессионал бошқарув компанияси раҳбари, Сурхондарё вилояти
Сайфуллаев Шуҳрат Ҳошимович - Қўшработ туманидаги "Соҳибкор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Самарқанд вилояти
Юлбарсов Акрамжон Астанакулович - Фарғона вилояти нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан
Алматова Уктам Абдуллаевна - Сергели туманидаги "Бирдамлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри
Зияева Зухра Джабар қизи - Данғара туманидаги "Арзиктепа" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Фарғона вилояти
II даражали "Саломатлик" ордени билан
Бобоқулова Холбека Нормурадовна - Чироқчи туманидаги "Ўзбекистон" оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Қашқадарё вилояти
Шеримбетова Алтинкул Серикбаевна - Томди туманидаги "Қулимбет" оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси, Навоий вилояти
"Содиқ хизматлари учун" медали билан
Захидов Элёрбек Тохтасинович - Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлимининг жамоат хавфсизлиги хизмати профилактика катта инспектори, Андижон вилояти
Худайбердиев Жахонгир Абдуллаевич - Қуйи Чирчиқ тумани ички ишлар бўлимининг 1-ички ишлар бўлинмаси профилактика катта инспектори, Тошкент вилояти
"Жасорат" медали билан
Хакимов Азимжон Мамирджонович - Фарғона тумани "Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги пойабзал таъмирлаш устаси, Фарғона вилояти
Юсупов Улугбек Долмуротович - Пастдарғом тумани "Зангибойи" маҳалла фуқаролар йиғинидаги электр пайвандловчи, Самарқанд вилояти
"Соғлом турмуш" медали билан
Алламуратова Шарафат Шариповна - Жарқўрғон туманидаги "Қорабуро" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Сурхондарё вилояти
Кулмирзаева Мелихол Узаковна - Қарши туманидаги "Талликурон" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Қашқадарё вилояти
Юнусова Рахима Лутпитдиновна - Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар мактаби тўгарак раҳбари, Наманган вилояти
"Келажак бунёдкори" медали билан
Абдурасулов Жўрабек Эркинович - Олот тумани "Халқобод" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Бухоро вилояти
Қурбонов Зиёдулла Ботирович - Жомбой тумани "Катта қишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Самарқанд вилояти
"Шуҳрат" медали билан
Абдиманнопов Абдулхафиз Абдухошимович - Андижон тумани "Саддатаги" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Андижон вилояти
Атауллаев Одилжон Касимович - Нурафшон шаҳри "Чиғириқ" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Тошкент вилояти
Жўрабоев Хуршид Абдувалиевич - Нуробод тумани "Жом" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Самарқанд вилояти
Имамов Санжарали Толкинович - Чилонзор туманидаги "Лаззатли таом зираворлари" масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри
Норбоев Ўткурбек Соҳаталиевич - Поп туманидаги "Соҳибкор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Наманган вилояти
Рахимов Жамшид Орифжонович - Мингбулоқ тумани "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Наманган вилояти
Рахимова Нигара Атабековна - Элликқалъа тумани "Қирққизобод" маҳалла фуқаролар йиғинидаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази ишлаб чиқариш таълими устаси, тикувчи, Қорақалпоғистон Республикаси
Холматов Иброхимжон Уктамович - Учкўприк туманидаги "Катта Қашқар" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Фарғона вилояти
Худайберганова Радхо Аллабергановна - Урганч тумани "Туркманлар" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Хоразм вилояти
Ҳамраев Ҳомиджон Бозорович - Ховос туманидаги "Ховособод" маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоатчилик кенгаши фаоли, Сирдарё вилояти