1

Наманганда сохта ИИБ ходими қамоққа олинди(видео)

ЖАМИЯТ 22.03.2023, 18:44
Наманганда сохта ИИБ ходими қамоққа олинди(видео)

Наманганда сохта ИИБ ходими қамоққа олинди. У фуқароларни Ички ишлар органига ишга киритиб қўйишини айтиб, чув тушириб келгани маълум бўлди.

ИИБ томонидан Уйчи туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро ўзини вилоят Ички ишлар бошқармасида ишлашини, амакиси эса ДХХдаги юқори лавозимлардан бирида фаолият олиб боришини айтиб, фуқароларни алдаб келгани аниқланган.

У 2022 йилнинг ноябрь ойида бир фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни айтиб, 800 АҚШ доллари, кейинчалик ундан ҳам юқори лавозимга ишга ўтказишни айтиб жами 7600 АҚШ доллари пулларни ўзлаштирган. Андижонлик фуқарони ҳам ёлғон ваъдалар билан 300 АҚШ долларга чув туширган.

Фирибгар фуқароларни алдаш учун орган ходимларининг махсус либосини тиктириб олгани аниқланди.

Сохта ИИБ ходими қилган ишидан афсусланганини қайд этган. 

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" банди ва 28-модда орқали жиноят иши қўзгатилиб, терговга қадар текширув ўтказилмоқда. У қамоққа олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1