1

Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги кенг кўламли ҳарбий машғулотлар июнь ойига режалаштирилган

ДУНЁ 22.03.2023, 20:02
Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги кенг кўламли ҳарбий машғулотлар июнь ойига режалаштирилган

Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар июнь ойида ўз тарихларидаги энг йирик қўшма ўқ отиш машқларини ўтказишни режалаштирмоқда

Машқлар учун ҳар икки томон юқори технологияли ҳарбий техникаларни сафарбар қилмоқда, дея хабар берган ҳарбий идора.

"Бу машғулотлар иттифоқчиларнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш, уларнинг қуролли кучларининг технологик устунлигини намойиш этиш ва “ҳаракат ва куч йўли билан тинчликка эришиш”га эътибор қаратишдан иборат”, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Маълум қилинишича,  бу икки иттифоқчи бундай ҳарбий оммавий қўшма машқларни кўп маротаба ўтказишган. Охиргиси 2017 йилда бўлиб ўтган.

Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Сеул ҳам сентябрь ойи охирида АҚШ ҳарбийлари иштирокида Жанубий Корея Қуролли кучлари кунини нишонлаш маросимини ўтказишга тайёрланмоқда.

Шу тариқа, жануб Шимолий Корея таҳдидларини ушлаб туриш ва уларга жавоб бериш учун алянснинг “энг катта” имкониятларини намойиш қилмоқчи.

Иттифоқчилар Корея ярим оролида БМТ қўмондонлиги мудофаа вазирлари билан биргаликдаги илк учрашувини ўтказишни режалаштирмоқда.

1953 йил октябрда Жанубий Корея ва АҚШ ўзаро мудофаа шартномасини имзолашган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1