"Аллоҳ учун камбағаллар қарзларини узиб қўйсангиз, энг катта савоб амални бажарган бўлардингиз"

ЖАМИЯТ 22.03.2023, 20:57
"Аллоҳ учун камбағаллар қарзларини узиб қўйсангиз, энг катта савоб амални бажарган бўлардингиз"

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла фуқароларни Рамазон ойи билан  табриклади.

"Муҳтарам юртдошлар, қадрли мўмин-мусулмонлар. Рамазон шарифни қут-барака қилган Аллоҳ таолога ҳамд-у санолар бўлсин. Ушбу ойни яхшиликлар мавсуми дея уни ғанимат билишга ундаган Расулимизга саловат-у саломларимиз бўлсин.

Азизалар, барча мўмин-мусулмонларни, жонажон халқимизни Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолар кенгаши ва ўз номимдан муборак Рамазон ойи билан чин қалбдан табриклайман. Аллоҳ таоло ушбу ойда қиладиган тоат ибодатларимизни, дуо-ю илтижоларимизни мустажаб айласин.

Эртадан бутун мусулмон дунёсида муборак  Рамазон ойи бошланади. Ҳар йили юртдошларимиз ушбу ойни кўтаринки кайфиятда катта тайёргарлик билан кутиб олади.

Моҳи раҳмонда адо этиладиган солиҳ амаллар эвазига мўмин-мусулмонлар ажр савобга эришадилар. Аллоҳ таоло фарз қилган рўза тутилади. Масжудларда Тавореҳ намозлари ўқилади. Ҳайрия ишлари амалга оширилади. Қувонарлиси, бу йил юртимизда 1500 дан зиёд масжидларимизда Тавореҳ намозларимизда ҳатми Қуръон ўқилади.

Аллоҳ насиб этса Рамазон ойининг 27-кечаси, яъни Қадр кечасида ҳатми Қуръонлар якунланиб, бир вақтнинг ўзида бир неча миллион халқимиз ҳақ Таолога дуо қилади.

Мана шундай жамул-жам ибодатлардан кейин юртимиз янада равнақ топади, ҳаётимиз фаровон бўлади.

Ҳар бир мўмин банда бу ойга етганда яхши ишлар қилишга интилади. Чунки бу ойда қилган савобнинг кўлами,  бошқа ойларникидан улуғдир. Рамазонда қилинган ишларни ажри ортади. Бу ойда қилинган ҳайр ишларни даражаси 70 га кўтарилади. Рамазон ойи Қуръон нозил қилинган ойдир. Бу ойда мўминнинг ризқи кўпайтириб берилади. Ҳар бир банда бу ойда одамлар билан яхши муносабатда бўлишга интилишади.

Рамазон ойининг баракасидан ҳар бир хонадон баҳраманд бўлсин", - дея таъкидлади домла.

"Маҳаллангиздаги дўконга кўпинча камбағаллар, бева-бечоралар бирон-бир маҳсулотни сотиб олиб, унга тўлов қилолмаганидан дафтарга ёздириб қўйишади. Бой-бадавлат кишиларимиздан илтимос қилган бўлардикки, сиз ҳеч кимга билдирмасдан, Аллоҳ учун ўша дафтардаги қарзларни узиб қўйсангиз, энг катта савоб амални бажарган бўлардингиз", - дея алоҳида таъкидлаб ўтди Муфтий ҳазратлари.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1