1

⚡️Ўзбекистонда 5 баллик зилзила содир бўлди

ЖАМИЯТ 23.03.2023, 01:16
⚡️Ўзбекистонда 5 баллик зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, 23.03.2023 йил, Тошкент вақти билан 01:07 да (22.03.2023 йил, Гринвич бўйича 20:07 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 39,39 градус шимолий кенглик; 69,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 217 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Сирдарё вилоятида 5 балл, 157 км.

Фарғона вилоятида 5 балл, 192 км.

Жиззах вилоятида 5 балл, 198 км.

Тошкент шаҳрида 5 балл, 217 км.

Наманган вилоятида 4-5 балл, 232 км.

Самарқанд вилоятида 4-5 балл, 256 км.

Андижон вилоятида 4-5 балл, 257 км.

Сурхандарё вилоятида 4 балл, 335 км.

Қашқадарё вилоятида 4 балл, 363 км.

Навоий вилоятида 4 балл, 398 км.

Бухоро вилоятида 4 балл, 474 км.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1