1

Украинанинг иқтисодий тикланиши 411 млрд долларга тушади

ДУНЁ 23.03.2023, 09:14
Украинанинг иқтисодий тикланиши 411 млрд долларга тушади

Ҳисоб-китобларга кўра, Украинанинг иқтисодий тикланиши учун 411 миллиард доллар керак, дея ёзмоқда Замон.уз.

Бу Жаҳон банки, БМТ, Европа комиссияси ва украиналик экспертлар томонидан ҳисоблаб чиқилган Украинанинг 2022 йилга мўлжалланган ялпи ички маҳсулотидан 2,6 баробар кўпдир. Харажатлар сентябрь ойида тақдим этилган 349 миллиард евролик сметадан сезиларли даражада ошган.

Маблағлар инфратузилма ва биноларни таъмирлаш, ҳаётни нормаллаштириш ва модернизация қилиш учун ишлатилиши керак. Биринчи навбатда қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган соҳалар транспорт, уй-жой, энергетика ва қишлоқ хўжалигидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1