1

Самарқандда каналга тушиб кетган машина чиқариб олинди

ЖАМИЯТ 23.03.2023, 20:01
Самарқандда каналга тушиб кетган машина чиқариб олинди

Бугун, 23 март куни соат 11:11 да Самарқанд шаҳри "Оқсарой" МФЙ Рўдакий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган “Жигули” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи "Сиёбча" каналига тушиб кетганлиги ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиқдилар.

Ҳодиса натижасига вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1