1

Тошкентда иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади (манзиллар)

ЖАМИЯТ 23.03.2023, 21:22
Тошкентда иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади (манзиллар)

 Иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш муносабати билан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир қатор манзилларда навбати билан узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти ташкилоти Матбуот хизмати хабар берди.

27 мартдан 5 апрелгача Тошкент шаҳрида қуйидаги сана ва манзилларда иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар амалга оширилади:

1-ИМ (М-1,4) (28 март)

Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-кўчаси, Ясси, Қаландар, Бўзкўча, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Тамарахоним тор кўчаси, Озодлик кўчалари, Ялонғоч, Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз-1 даҳалари, ТошГРЭС посёлкаси, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент Давлат Аграр Университети ҳудуди.

2-ИМ (5 апрель)

Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Феруза, Миришкор, Шукур Бурхонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли кўчалари, Қорасув-1,2,3,4,6, Феруза, Бўз-2 даҳалари.

3-ИМ (М-1,4) (27 март)

Бунёдкор шоҳ кўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Кичик ҳалқа йўли, Шифонур, Зиё, Қорақамиш, Талабалар, Университет, Самарқанд Дарвоза, Абай, Абдулла Қодирий, Кўкча Дарвоза, Бешёғоч, Нурафшон, Пахтакор, Ҳувайдо, Гулобод кўчалари, Чорсу майдони, Чорсу, Қоратош, Олмазор, Бешёғоч, М - 10, 11, 13, 14, М-26, 27, 28, Б-1, Б-2, Б-3, Қорақамиш 2/1 даҳалари, Талабалар шаҳарчаси, ТошДТУ ҳудуди.

4-ИМ (М-0,1) (3 апрель)

Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Осиё, Боғишамол, Мингўрик, Минор 1-берк, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Ҳамид Олимжон, Шастри, Яҳё Ғуломов, Содиқ Азимов, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Гиргиртепа, Шивли, Шуҳрат, Боғиравон, Мукаррама Турғунбоева, Гулсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий Олмазор, Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон, Қорақамиш, Қорақамиш 1-кўчаси, Белтепа, Форобий, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, Талабалар, Университет, Шифокорлар 2-кўчаси, Қамарнисо кўчалари, М-1,2,4,5,6,12,15,

М-17,18 (Себзор), Тахтапул, Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/3, 2/4,2/5, Белтепа, Ибн Сино 1,2, Жарариқ, Қамарнисо, Бешқўрғон-1, 2,3,4, Олимпия даҳалари, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, ТошДТУ ҳудудлари, Ҳамид Олимжон майдони.

4-ИМ (М-4,8) (4 апрель)

Амир Темур шоҳ кўчаси, Аҳмад Дониш, Янгишаҳар, Дехқонобод, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Уч Қаҳрамон, Мойқўрғон, Рихсилий, Янги Юнусобод, Юнусота, Жумамасжид, Юнусобод даҳаси 1-19 мавзелари.

5-ИМ (М-0,4) (4 апрель)

Заргарлик, Лутфий, Гулистон, Фарҳод, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Ширин, Мақсуд Шайхзода, Ал Хоразмий, Қатортол 2-кўчаси, Катта Хирмонтепа, Тақачи, Катта ҳалқа йўли, Ўрикзор, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Юсуф Саккокий, Фозилтепа, кўчалари, Чилонзор даҳаси 7, 10-26, 30, 31, Г9А, 20А мавзелари, Наққошлик, Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий-1,2, Бешқайрағоч, Изза даҳалари, Ўрикзор бозори доирасида.

6-ИМ (27 март)

Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайҳун, Сурхон кўчалари, Қўйлиқ-1-7, Қўйлиқ-Айланма даҳалари.

7-ИМ (29 март)

Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Бирлашган 2-тор кўчаси, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсозлар, Паркент, Чўлпон, Алимкент кўчалари, Оҳангарон шоссеси, Тузель-1,2,3,4, Уйсозлар-1, Асалобод-1,2, Авиасозлар шаҳарчаси -1,1а,2,3,4 даҳалари.

8-ИМ (28 март)

Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Сўғдиёна, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Мирзо Турсунзода, Жаҳонаро, Қўрғонтепа кўчалари, Сергели 1-8А, Йўлдош-1-18, М-1,2,3, Дўстлик-1,2 даҳалари.

ТошИЭМ (М-0) (5 апрель)

Шароф Рашидов, Бобур, Шота Руставели, Боғибўстон, Арнасой, Катта Чилонзор, Афросиёб, Фидокор, Шохжаҳон, Жамшид Шоший, Абдулла Авлоний, Белариқ, Имом ат-Термизий, Ўрикзор, Боғтепа 5-тор кўчаси, Жийдазор 1-тор кўчаси, Муқимий, Якуб Колос, Чимкент, Сеул, Аския, Чўпонота, Қатортол, Қатортол 1-кўчаси, Нурафшон, Гулханий, Лутфий, Боғистон, Самарқанд Дарвоза, Дўмбиробод, Дўмбиробод 4-тор кўчаси, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош кўчалари, М-7, Оқтепа даҳалари, Чилонзор даҳаси 1-10, 16, Е, И, Ц, Дўмбиробод, Оқтепа мавзелари.

ТошИЭМ (М-5,8) (31 март)

Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Навоий, Бобур, Глинка, Афросиёб, Қумариқ, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Олтин водий, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод кўчалари, М-7, Қушбеги, Бошлиқ даҳалари, Учувчилар шаҳарчаси.

«Водник» қозонхонаси (3 апрель)

Ҳусайн Бойқаро кўчаси, «Сувсоз» мавзеси доирасида.

«Саноатэнерго» қозонхонаси (30 март)

«Қурувчи» мавзеси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1