1

UzAuto нуфузини халқаро миқёсда танитган лидер Шавкат Умурзаков "UzAutosanoat" жамоаси билан хайрлашди

ЖАМИЯТ 24.03.2023, 19:31
UzAuto нуфузини халқаро миқёсда танитган лидер Шавкат Умурзаков "UzAutosanoat" жамоаси билан хайрлашди

Шавкат Умурзаков Буранович жорий йилнинг 23 март санасидан Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинлангани муносабати билан "UzAutosanoat" бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди. 

Шавкат Умурзаков автомобилсозлик саноатидаги фаолияти давомида мамлакатимиз автомобилсозлик тармоғининг жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллашида энг зарур омиллар ҳисобланган илм-фанни ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш, айни йўналишда дуал таълим тизимини йўлга қўйишни устувор мақсад деб билди.

2018 йилдан буён унинг раҳбарлигида UzAuto тармоқ корхоналарида кенг қамровли трансформация жараёнининг амалга оширилиши натижасида 2022 йилда 327 мингдан зиёд автомобиль ишлаб чиқаришга эришилди. Ушбу давр мобайнида маҳсулот таннархини пасайтириш, маҳаллийлаштириш кўрсаткичини ошириш ва компаниянинг экспорт дастурини кенгайтиришда муҳим кўрсаткичларга эришилди.

Аҳамиятли жиҳати, Шавкат Умурзаков фаолиятини бошлаган даврда компанияда йилига салкам 140 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, дунёда рўй берган пандемия даври ҳамда геосиёсий вазият туфайли юзага келган иқтисодий инқирозли вазиятга қарамасдан 2022 йилда йиллик автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 328 минг донага етди. Бу 2017 йилга нисбатан қарийб 2,5 баробарга ўсиш дегани. Маълумот ўрнида, Шавкат Умурзаков соҳага кириб келгандан буён жами 1 400 000 дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришилди.

Chevrolet Tracker вa Onix. Маҳаллий бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришнинг мураккаб тизими асосида юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб берган мазкур ташаббус жуда қисқа фурсат 3 йилда амалга оширилди. Бунинг учун «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан 12 та янги маҳаллийлаштириш лойиҳаси амалга оширилди.

Андижон вилоятида ишга туширилган “Kova foundry” қуюв заводида чўян қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. «Ўзавтосаноат» АЖ ташаббуси билан рекорд даражадаги муддат яъни 10 ой ичида қурилиб, фойдаланишга топширилган замонавий метал қуюв заводи 18 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.  

Шубҳасиз, компаниянинг молиявий яхшиланиши UzAuto компаниясининг халқаро майдондаги имиджига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. 2021 йилда UzAuto Motors Лондон фонд биржасига 300 миллион долларлик халқаро еврооблигацияларни жойлаштирди ва шу йил бошида компания мамлакатдаги энг йирик оммавий таклифни (IPO) амалга оширди. Халқаро капитал бозорининг тўлақонли иштирокчисига айланган компания маблағларни давлат маблағлари иштирокисиз ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва Ўзбекистонда янги технологияларни жорий этишга йўналтирди.

Шавкат Умурзаков ўз фаолияти мобайнида автомобилсозликни мультипликатив соҳа сифатида металлургия, нефть-газ ва кимё саноати, электротехника ҳамда бошқа турдош соҳаларда битта иш ўрнида 7-8 та иш ўрни яратишига сабабчи бўлишини намоён этиб бера олди.

Солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши натижасида, жумладан ҚҚСни ўз ичига олган ҳолда 2021 йилдан бошлаб “UzAuto Motors” АЖ биринчи бор Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари ўнталигига кирди, саноат тармоғининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 5,6 фоизини ташкил этди.

Шавкат Умурзаков бошқарган «УзАвтосаноат» АЖ томонидан сўнгги 5 йил ичида амалга оширилган экспорти натижасида юртимизга салкам 1,4 миллиард доллар қийматдаги сармоя кириб келган. Масалан, 2016 йилда экспорт ҳажми 58,7 млн. долларни ташкил этган бўлса, хорижий давлатлар билан хамкорлик кенгайгани, соҳада очиқ сиёсат олиб борилаётгани, муҳими саноатнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги натижасида, бугун бу кўрсаткич 553,8 млн. долларга етган.

Мазкур давр мобайнида “UzAuto Motors” АЖ ва 80 дан ортиқ бошқа корхоналарни ўз ичига олган «Ўзавтосаноат» АЖ пандемия ва дунёдаги геосиёсий вазиятга қарамасдан жами солиқ ажратмалари 22,1 трлн. сўмни ташкил этди.

2018 йил ҳолатига кўра, ҳам ишлаб чиқариш соҳасида, ҳам компания бошқарувидаги агрессив ислоҳотлар сабаб компания ўша даврда 1,7 трлн. сўм фойдани олишга муваффақ бўлди.

UzAuto рентабелигининг ўсиш динамикасини таҳлил қиладиган бўлсак, Шавкат Умурзаков олиб борган ислоҳотлат натижасида, 2018 йилда 1 700,9 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу рақамлар 3 107,8 миллиард сўмга етди.

Шунингдек, енгил автомобиллар ишлаб чиқаришдан ташқари кластер усулида қишлоқ хўжалиги техника ва ускуналарини ишлаб чиқариш тажрибасини Ўрта Осиёда илк бор амалиётга тадбиқ этишга эришилди. Қисқа муддат яъни 9 ой ичида қурилиб, фойдаланишга топширилган Агротеч Кластер йилига 15 000 дона қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш қувватига эга. Умумий майдони 14,7 гектар бўлган мазкур лойиҳада 5 та тсех ишга туширилган бўлиб, уларда соатига 4 дона трактор ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

Шавкат Умурзаков узоқни кўзлаб бошлаган ислоҳоти яқин вақт ичида UzAutoни йилига 1 миллион дона автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияга айлантиради деган ишонч бор.

UzAuto жамоаси Шавкат Умурзаковнинг Ўзбекистон автомобилсозлик саноатини ривожлантириш йўлидаги бебаҳо меҳнатини қадрлайди ва галдаги марралар янада юксакроқ бўлишини тилайди!

(Реклама ҳуқуқи асосида)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1