АсосийЖАМИЯТ

Тошкент метросининг Қўйлиқ-Сергели йўналишидаги бекатларда синов қатнови бошланди

24 март куни Тошкент метрополитени Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи Қўйлиқ-Серг...

24 март куни Тошкент метрополитени Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи Қўйлиқ-Сергели йўналишида қуриб битказилган 5 та бекатда синов тариқасида поездларнинг техник қатнови бошланди. Бу ҳақда   Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Синов тадбирларида вазирлик, "Тошкент метрополитени" корхонаси раҳбарияти, "Боштранслойиҳа", "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган.

Ҳозирда Ер усти ҳалқа метро йўлининг II босқичи — 8,5 км узунликдаги 5 та бекатни ўз ичига олган "Қўйлиқ — Қурувчилар" қисми қуриб битказилган. Лойиҳанинг 3,8 км узунликдаги 2 та бекатни ўз ичига олувчи Қурувчилар — Қипчоқ қисмида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Вазирлик хабарига кўра, техник синовлардан сўнг мазкур йўналишда йўловчи ташувларининг бошланиши натижасида бир кунда 40 минга яқин йўловчига хизмат кўрсатилади.

 

    Бошқа янгиликлар