2023 йил 5 майдан бошлаб Россиянинг “S7 Airlines” авиакомпанияси, узоқ танаффусдан сўнг, Иркутск — Фарғона — Иркутск йўналиши бўйича парвозларни тиклайди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" хабар бермоқда.
Рейслар Boeing 737-800 самолётларида ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда “S7 Airlines” авиакомпанияси Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Наманган халқаро аэропортларига парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.
“S7 Airlines” — штаб-квартираси Новосибирскда жойлашган Россия авиакомпанияси. У Россиядаги энг йирик хусусий авиаташувчи бўлиб, 26 мамлакатнинг 180 дан ортиқ шаҳарларига йўловчи ташувларини амалга оширади.






