"Uzbekistan Airways" компанияси 27 март куни "Тошкент-Франкфурт-Тошкент" йўналиши бўйича парвоз қиладиган HY231/232 рейси йўловчилари учун муҳим хабарни эълон қилди.
Маълум қилинишича, Германия аэропортларида авиация соҳаси ходимларининг 27 март куни бир кун давомида (00:00 дан 23:59 гача) иш ташлаши эълон қилиниши муносабати билан авиакомпанияларнинг тижорий рейсларини бекор қилиш бўйича кўрсатма берилган. Ушбу вақт мобайнида Франкфурт-на-Майн халқаро аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Шу муносабат билан, Тошкент-Франкфурт-Тошкент йўналиши бўйича HY231/232 рейслари фақат 27 март куни бекор қилинади ва йўловчилар 29 март куни навбатдаги HY231/232 рейслари билан ўз манзилларига етказилади:
- Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) соат 09:45 да
- Франкфуртга келиш маҳаллий вақт билан (Франкфурт) соат 13: 40 да
- Франкфуртдан учиш маҳаллий вақт билан (Франкфурт) соат 15:10 да
- Тошкентга келиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) эртаси куни соат 00:25 да
Қўшимча маълумот олиш учун "Uzbekistan Airways" алоқа марказига: +998 78 140 02 00 ёки "Uzbekistan Airways" АЖнинг Германиядаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз сўралмоқда. Ҳебелстрассе, 11, 60318, Франкфурт ам Маин +49-69-133-76-167 / 170 / 171 / 172.
Йўловчилардан юзага келган вазиятни тўғри тушунишларини сўраймиз.






