Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ИИБ Йўл ҳаракати хафвсизлиги бўлинмаларининг тегишли қарорларига асосан қарздор Д.Мамадалиевдан давлат фойдасига жами 3 млн сўм маъмурий жарималар ундириш ҳақидаги 10 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорга ихтиёрий муддатлар берилган. Шундай бўлсада, фуқаро қарзини қоплаш чорасини кўрмаган.
Бюро томонидан ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорлигида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 24 март куни қарздорга тегишли бўлган Ласетти автомашинаси жарима майдонига олиб кирилган.
Маълум қилинишича, ушбу куниёқ қарздор М.Д. томонидан 3 млн сўм маъмурий жарималар ва 150 минг сўм ижро йиғими ҳамда 2 млн 400 сўм қўшимча жаримани тўлади.
Шундан сўнг ижро ҳужжатлари тамомланиб, автомашина эгасига қайтарилди.






