1

Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди

ЖАМИЯТ 26.03.2023, 21:02
Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди

“Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–41-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди. Жумладан:

- йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;

- пишлоқ ва твороглар;

- янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;

- янги олма, нок ва беҳи;

- буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;

- какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

Маълумот учун: Президент фармонига асосан илгари мазкур муддат 2023 йил 1 июлга қадар эди.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1