1

Тошкентда спортчи хотини ва боласини калтаклагани айтилди

ЖИНОЯТ 26.03.2023, 22:21
Тошкентда спортчи хотини ва боласини калтаклагани айтилди

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида спортчи эркак ўз хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ички ишлар бош бошқармаси мазкур хабар юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 23 март куни соат 17:00 ларда 1990 йилда туғилган Т.Х. тортишув сабабли турмуш ўртоғи 1995 йилда туғилган Т.Д.ни уриб тан жароҳати етказган. Шундан сўнг эркак 25 март куни 2016 йилда туғилган фарзанди Т.Х.ни урган, жабрланувчи ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 110-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1