АсосийJamiyat

Тошкентда вояга етмаган болалар ўртасида юз берган жанжалнинг сабаблари маълум қилинди

'Тошкентда вояга етмаган болалар ўртасида юз берган жанжалнинг сабаблари маълум қилинди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ  ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаро ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео юзасидан текширув ўтказиб, қуйидагиларни аниқлади.

Маълум қилинишича, жанжал жорий йилнинг 26 март куни тахминан соат 22.30 ларда Янгиҳаёт тумани, Янгиҳаёт 10-ҳудуддаги мини футбол стадионида содир бўлган. Футбол ўйнаш учун келган вояга етмаган болалар футбол майдонини талашиб ўзаро оғзаки жанжаллашган. Жанжални кўрган ота-оналар фарзандларини чақириб уйига олиб кириб кетган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар