1

Жосеп Боррел “Европага қайтган йил уруши” номли китоб ёзди

ДУНЁ 27.03.2023, 22:44
Жосеп Боррел “Европага қайтган йил уруши” номли китоб ёзди

Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел ўзининг “Европага қайтган йил уруши” номли янги китобини нашр этди. Унда Боррел 2023 йилда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро Киев томонининг ғалабаси билан якунланишига умид билдирган.  Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

“Украинадаги уруш ва унинг оқибатларидан ташқари, бу китобда сиз 2022 йилда Европа Иттифоқини ҳақиқий геосиёсий ўйинчига айлантириш бўйича қилинган ҳаракатлар акс садоларини топасиз. Бу саъй-ҳаракатлар 2023 йилда Украинанинг Россия агрессиясини енгиш ва адолатли ҳамда мустаҳкам тинчликка эришишдаги муваффақияти билан нишонланиши умидида давом эттирилади”, — дейилади китобнинг кириш қисмида.

Эслатиб ўтамиз, 21 март куни мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаронинг тугаши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, “ҳар қандай уруш тинчлик билан тугайди”, деди. Лекин у можарони тинч йўл билан ҳал қилишнинг мумкин бўлган шартларини айтмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1