27 март куни телеграм-каналларда Чорвоқ сув омборида сув сатҳининг пасайиши оқибатида юзага чиқиб қолган одам суяклари акс этган видео тарқалди. Видео муаллифлари томонидан ушбу суяклар бу ерга чўмилгани келиб чўкиб кетган одамларга тегишли бўлиши мумкинлиги айтилганди.
Бўстонлиқ туман прокуратураси томонидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида сув омборининг ушбу қирғоғида бундан бир неча йиллар аввал Бўстонлиқ туманидаги «Болодала» маҳалласи аҳолисининг «Безгати боғ» қабристони бўлгани, Чорвоқда сув сатҳининг кўтарилиши натижасида қабристон сув остида қолиб кетгани аниқланган.
Айни пайтда сув омборида сув сатҳи пасайгани сабабли қабристондан одам суяклари юзага чиқиб қолган.
Қайд этилишича, Чорвоқ сув омборида ҳар йилнинг бошида сув сатҳи пасайиши натижасида бундай ҳолатлар кузатилиб туради. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.