1

Навоийда харидорга 1 миллиард сўмга ер сотмоқчи бўлган Фавқулодда вазиятлар ходими қўлга олинди (видео)

ЖАМИЯТ 28.03.2023, 12:01
Навоийда харидорга 1 миллиард сўмга ер сотмоқчи бўлган Фавқулодда вазиятлар ходими қўлга олинди  (видео)

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Нурота туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходими деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ушбу хўжаликнинг 80 гектар ер майдонини харидорга 1 млрд. сўмга сотишга келишиб, олдиндан 700 млн. сўм олган вақтларида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳридагиқурилиш фирмаси раҳбари шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 14 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, танишлари орқали уни харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Самарқанд туманида яшовчи, 1982 й.т. фуқаро туман ҳокимининг тегишли қарори билан унга деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун узоқ муддатга имтиёзли равишда берилган 35 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари ёрдамида харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1