АсосийJamiyat

Расман: энди ЙПХ ходимлари қўлида наркотестер ҳам бўлади

'Расман: энди ЙПХ ходимлари қўлида наркотестер ҳам бўлади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:

— транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги ҳолатини аниқлашда наркотестер махсус мосламасидан фойдаланиш;

— наркотестер махсус мосламаси ёрдамида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги аниқланган ҳолларда йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар алгоритми.

    Бошқа янгиликлар