1

ШҲТга аъзо давлатлар сони биттага кўпаяди

СИЁСАТ 29.03.2023, 20:31
ШҲТга аъзо давлатлар сони биттага кўпаяди

Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси қиролликка Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандумни тасдиқлади. Бу ўтган йили декабрь ойида Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муҳокама қилинган. Мулоқот бўйича ҳамкор мақоми давлатга ўрта муддатли истиқболда тўлиқ аъзо бўлиши олдидан ташкилотдаги биринчи қадам бўлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.  

Хабарда айтилишича, кеча, 28 март куни қирол Салмон бин Абдулазиз ал Сауд раислигида Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши бўлиб ўтган. Хусусан, Саудия Арабистони ҳукумати қиролликка ШҲТ мулоқотида шерик мақомини бериш тўғрисидаги меморандумни тасдиқлаган.

Ҳозирда ШҲТга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлат мақомига эга, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлар мақомига эга. 2022 йил 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Миср, Қатар ва Саудия Арабистони билан мулоқот бўйича шериклик меморандумлари имзоланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1