Андижонда ноқонуний фаолият юритган уй боғчада 2 ёшли бола аёвсиз калтакланди (видео)

ЖАМИЯТ 29.03.2023, 21:19
Андижонда ноқонуний фаолият юритган уй боғчада 2 ёшли бола аёвсиз калтакланди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги уй боғчада 2 ёшли бола аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда бола йиғлайвериб юзлари шишиб кетгани ҳамда юзлари кўкариб кетганини кўриш мумкин.

Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати ходими Абдуносир Воҳидовнинг маълум қилишича, мазкур ҳолатни бошқарма томонидан тузилган ишчи гуруҳ ўрганиб, тегишли амалий чораларни кўрган.

Аниқланишича, ушбу ҳолат Андижон шаҳар, “Ўзбекистон” маҳалласи, Ўзбекистон тор кўчасида яшовчи фуқаро М.Н. томонидан ноқонуний ташкил қилинган хусусий мактабгача таълим ташкилотида юз берган.

Ўрганиш жараёнида Мактабгача таълим вазирлиги билан фуқаро М.Н. ўртасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиш бўйича икки томонлама битим тузилмагани ва вилоят мактабгача таълим бошқармасининг рўйхатида мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шу сабабли қўштирноқ ичидаги хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига чек қўйилди.

Андижон шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан ушбу ҳодиса бўйича тегишли ташкилотларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун маълумотлар тақдим қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1