Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
30.03.2023 08:05
Бугун 5 та вилоятда ёмғирли об-ҳаво бўлади






