АсосийJamiyat

Хоразмда масжид ёнидаги дарахтларни кесган шахсга чора кўрилди (видео)

'Хоразмда масжид ёнидаги дарахтларни кесган шахсга чора кўрилди (видео)'ning rasmi

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида 2 туп гужум дарахтларини кесган шахсга 10 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. 

Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Хоразм вилояти бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди

Хабарга кўра, Қўшкўпир тумани “Янгилик” маҳалласи ҳудудида жойлашган Аз-Замахшарий масжиди ёнида кесилган 2 туп гужум дарахти кесилган. Дарахтларни шу туманда яшовчи фуқаро Р.Р. ҳеч қандай ташкилотлардан рухсат олмасдан кесиб ташлагани аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Р.Р.га нисбатан Маъмурий кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари яни 1 млн 500 минг сўм жарима ҳамда 8 млн 400 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

    Бошқа янгиликлар