1

Хоразмда пахта заводида ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 31.03.2023, 20:22
Хоразмда пахта заводида ёнғин содир бўлди

Хоразм вилояти Хива туманидаги пахтани қабул қилиш ва қайта ишлаш заводида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

Маълумотларга кўра, кеча 30 март куни соат 17:07 да тумандаги "Сапча" МФЙда жойлашган пахта қабул қилиш ва уни қайта ишлаш заводи ҳудудидаги 11 та пахта ғарамининг устки қисмида ёнғин содир бўлган. Ёнғинни ўчириш учун 14 та ёнғин-қатқарув экипажи, 12 та ёрдамчи сув ташиш автомашинаси жалб қилинган. 

Ёнғин 18:03 да ўраб олиниб, 19:20 да ўчирилган. Воқеа жойига вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ва масъул ходимлар етиб борган. 

Ёнғин оқибатида 11 та пахта ғарамининг юза қисмида тахминан 2500 килограмм пахта ёнган ва ёнғиндан 2 та пахта ғарами сақлаб қолинган. Воқеа жойида вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида ёнғин ўчириш штаби ташкил этилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1