АсосийJamiyat

Хоразмда Адлия ва ФВБ бошлиқлари мехрибонлик уйининг 15-16-17 ёшли қизларини 10 ой давомида зўрлаб келгани маълум бўлди

'Хоразмда Адлия ва ФВБ бошлиқлари мехрибонлик уйининг 15-16-17 ёшли қизларини 10 ой давомида зўрлаб келгани маълум бўлди'ning rasmi

Хоразмда Адлия бошқармаси бошлиғи ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 10 ой давомида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлиб келгани тўғрисида хабар таркалди. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги тизимида ишлаётган ходимларнинг, хусусан, раҳбарларнинг давлат хизматчиси обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракат содир этишдан тийилиши, уларни жамиятда ўрнатилган ахлоқ нормаларига риоя қилиши юзасидан мунтазам чоралар кўриб боради. Шу билан бирга, кўп минг сонли ходимларнинг ҳар бирини ишдан ташқари вақтда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш имконияти чекланган.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда қайд этилган вазирлик ҳудудий бошқармаси раҳбарининг на қонунларга, на ахлоқ ва қадриятларга мос келмайдиган ҳаракатлари бизни чуқур ларзага солди. Ушбу жиноий ҳаракат ҳақида бизга маълум бўлган вақтидаёқ у лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан тегишли суд ҳукми чиқарилиб, жиноий жавобгарликка тортилган”, — дейилади муносабатда.

Қонунчиликка кўра, судлар ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб боради, ўз ҳукм-қарорларини мустақил равишда чиқаради. Шу сабабли Адлия вазирлиги собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмас.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан аёллар ҳамда вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришлар тўплами, кенг жамоатчилик вакиллари билан бамаслаҳат, маромига етказилган ҳолда қабул қилинганини эслатган.

Ушбу ўзгартиришларга асосан, жинсий жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик янада кучайтирилмоқда, мазкур шахслар учун жазо тайинлашни енгиллаштирувчи ҳолатлар, шу жумладан, жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилишни қўллаш тақиқланган. Мазкур қонун ҳозирда Сенатда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

Адлия вазирлиги жамиятда хотин-қизлар, хусусан, вояга етмаган ва имконияти чекланганлар ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан барча фаоллар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар