АсосийJamiyat

“Сенлар рўза тутволиб, сипо бўлиб юрасанлар. Ишни ким қилади?”

'“Сенлар рўза тутволиб, сипо бўлиб юрасанлар. Ишни ким қилади?”'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими ўзи чақирган мажлисда рўзадорларни рўзасини очишга мажбурлагани айтилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Фаcебоокъдаги саҳифасида хабар берди.

Маълум бўлишича, 31 март куни соат 15 ларда мажлис чақирган Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ҳақида жуда ғазаб билан гапирган. Шундан сўнг ходимларга мажлисда “Сенлар рўза тутволиб, сипо бўлиб юрасанлар. Ишни ким қилади?”, деб сув келтиришни буюрган.

 

    Бошқа янгиликлар