Индонезияда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Туркиянинг Аnadolu агентлиги.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази Индонезия қирғоқларида зилзила қайд этилганини хабар қилган.
Зилзила эпицентри Бим шаҳридан 80 км шимоли-ғарбда жойлашган. У 30 км чуқурликда содир бўлган.
Зилзила оқибатида вайрон бўлган бинолар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Цунами хавфи ҳақида хабар берилмаган.
Индонезияда 5,5 магнитудали зилзила юз берди
Индонезияда 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Туркиянинг Аnadolu агент...





