«Барселона» бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа ҳужум чизиғини юлдуз футболчи билан кучайтиришни режалаштиряпти.
Таниқли журналист Рамон Салмуррининг маълум қилишича, каталонияликлар ёзда “Ливерпул” футболчиларидан Муҳаммад Салоҳ, Луис Диас ёки “Тоттенхем” вакили Сон Хин Минни трансфер қилади.
Бу режани амалга ошириш осон бўлмайди. Биринчи навбатда, «Барселона» мутасаддилари молиявий вазиятга мақбул ечим топиши керак.
Чунки нишондаги футболчиларнинг барчаси қиммат ўйинчилар тоифасига киради. Трансфермаркт портали Салоҳни 70, Диасни 75 ва Сонни 60 миллион еврога баҳоламоқда.






