АсосийСПОРТ

Ўзбекистонликлар “Катта дубулға"ни 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан якунлади

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT  бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етди...

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT  бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

  • 80 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган Жасур Жайсунов турнир ғолибига айланди. Жаҳон чемпиони Светлана Осипова эса (+73 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан якунлади. Қайд этиш жоиз, ушбу турнир лицензион характерга эга бўлиб, декабр ойида ўтадиган яна бир “Катта дубулға” мусобақаси якунига кўра, Париж-2024 Олимпия ўйинларининг дастлабки лицензиатлари аниқланади.

    Бошқа янгиликлар