Бу ҳақда Ўзгидромет бош диреетори маълум қилди.
Айтилишича, бугун кечқурун соат 20.00 дан 23.00 оралиғида республиканинг шарқий ва шимолий ҳудудларидан ташқари бошқа вилоятларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда" дейилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди.
"Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кузатилмоқда. Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз" дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин.






