Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, Сергели туманида бугун, 3 апрель куни соат тахминан 19:20 да 1996 йилда туғилган А.Д. ўзи истиқомат қиладиган "дом"нинг 9-каватидан 5 ва 4 ёшли фарзандини ташлаб юборган.
Шундан сўнг, қўлига бир ёшли фарзандини олиб, ўзи ҳам пастга сакраган. Натижада, барчаси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этишган.






