АсосийJamiyat

Нукус иши бўйича 40 га яқин маҳкум яқинлари билан қисқа муддатли учрашувлар ўтказди

'Нукус иши бўйича 40 га яқин маҳкум яқинлари билан қисқа муддатли учрашувлар ўтказди'ning rasmi

30 март куни Бухоро вилоятидаги тергов ҳибсхонасида ўтган йилги Нукус воқеалари бўйича судланган 39 нафар маҳкумнинг оила аъзолари ва яқинлари билан қисқа муддатли учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувларга жами 77 киши келди.

Учрашувлар маҳкумларнинг яқинлари мурожаат йўлланганидан сўнг Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича мустақил комиссия томонидан ташкил этилди.

Айни пайтда тергов ҳибсхонасида мазкур иш бўйича жами 44 нафар маҳкум сақланмоқда. Учрашувларда 5 нафар маҳкумнинг қариндошлари иштирок этмади, дейилади комиссия хабарида.

мустақил комиссия, нукус воқеалари, қорақалпоғистон воқеалари

Аввал хабар қилинганидек, икки суд жараёни якунларига кўра, 61 нафар (22 ва 39 нафар) шахс судланган, улардан 16 нафари суд залидан озод этилган, 1 нафари — Пўлат Шамшетов вафот этган.

Комиссия маҳкумларнинг яқинлари йўллаган мурожаатни олгач, Олий судга илтимоснома юборган ва ариза қаноатлантирилган. Шундан сўнг комиссия томонидан судланганларнинг оила аъзолари билан учрашувларини ташкиллаштириш, йўл харажатларини қоплаш масаласида Жўқорғи Кенесга ҳамда қисқа муддатли учрашувлар учун керакли шароитларни ҳозирлаш бўйича Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти тергов ҳибсхонасига мурожаат қилинди.

Хабарда айтилишича, судланганларга қўшимча йўқловлар (посилка) ҳам киритилган.

    Бошқа янгиликлар