2 апрель куннинг иккинчи ярмида Тошкентда момақалдироқ билан кучли жала ёмғир ёғди, шамол тезлиги кучайди, баъзи жойларда дўл ёғиб ўтди. Ёмғирнинг давомийлиги 2,5-3 соат бўлди.
Шаҳар туманларида ёмғирнинг жадаллиги: Телеминора ҳудудида - 10 мм, Тошкент-Обсерватория метеостансияси ҳудудида - 22 мм, Тошкент халқаро аеропорти ҳудудида – 33 мм ни ташкил этди. Дўлнинг диаметри 11 мм га етди, шамол баъзи жойларда 18 м/с гача кучайди.
Таққослаш учун, 1936 йил 2 апрелда Тошкент-Обсерватория метеостансияси ҳудудида 32 мм ёмғир ёғган.
Ўзбекистонда баҳор фаслида момақалдироқ билан кучли жала ёмғирлар ёғиши, баъзида дўл ёғиши ҳолатлари кўпинча содир бўлиб туради. Бундай ҳолатлар Тошкентда баҳор ойларида тез-тез кузатилади.
Март
Тошкентда 2022 йил март ойи энг нам, меъёр 66 мм бўлганда бир ойда 189 мм ёғингарчилик бўлган, у меъёрдан 285% ни ташкил этади. Бундай ёғингарчилик миқдори 1969 йил рекордини янгилади, ушбу даврда бир ой давомида 184 мм ёғингарчилик бўлган.
Март ойида кеча-кундузлик максимал ёғингарчилик рекорди 50 мм ни ташкил этади, у 2009 йил 18 мартда ўрнатилган. 2011 йил 14 март куни Тошкентда бир кеча-кундузда 37 мм ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик ёғди. Тошкентда деярли ҳар йили 15 мм дан 22 мм гача бўлган кучли ёғингарчилик бўлади, миқдори 23 мм дан 30 мм гача бўлган жадал ёғингарчиликлар эса 3-5 йилда 1 марта кузатилади.
Апрель
Кузатув тарихида 1990 йилнинг апрель ойи энг нам бўлди. Тошкентда 179 мм ёғингарчилик ёғди, бу тахминан 3 ойлик меъёрни ташкил этди, 1990 йил 8 апрелда кеча-кундузлик ёғингарчилик миқдорининг мутлақ рекорди ўрнатилди. Апрел ойининг ойлик меъёри 63 мм бўлганда шу кун давомида Тошкентда 65 мм ёмғир ёғди.
2019 йил апрель ойида Тошкентда ой давомида 146 мм ёмғир ёғди, бу меъёрдан 236% ни ташкил этди, 24 апрель куни эса кеча-кундузлик максимум 41 мм ни, бу ойлик меъёрдан 65% ни ташкил этди. 19-21 апрель кунлари кетма-кет уч кун давомида жами миқдори 52 мм (ойлик нормадан 83%) бўлган кучли ёмғир кузатилди.






