"Ўзгидромет" 5-7 апрель кунлари республиканинг кўплаб ҳудуддарида кескин кўринишда ёғинлар бўлиши ҳақида огоҳлантириш хабарини эълон қилди.

Унга кўра, 5-7 апрель кунлари Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида кучли ёғингарчиликлар кузатлиши мумкин.
Республиканинг 9 вилояти тоғ ва тоғ олди туманларида сел келиш хавфи сақланади.





