Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази бош бухгалтери Акмал Бакиловнинг ойлик даромадлари бўйича маълумот берувчи сурат тарқалди.

Унга кўра, бош бухгалтер январь ойида 157 590 680 сўм, февраль ойида 310 808 200 сўм миқдорида маош олган.
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази (“UzTest”) матбуот хизмати ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.
"Ҳозирги вақтда ушбу хабар юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, хабарнинг нохолис ёки ҳаққонийлигини аниқлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз. Ўрганишлар якуни бўйича қўшимча маълумот берилади", — дейилади “UzTest” матбуот хизмати хабарида.





