АсосийJamiyat

Референдумда овоз бериш бюллетенининг шакли тасдиқланди

'Референдумда овоз бериш бюллетенининг шакли тасдиқланди'ning rasmi

Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 5 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикасининг референдумида овоз бериш бюллетенининг шакли ва тавсифи тасдиқланди.

Референдумда овоз бериш бюллетенига “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 14 мартдаги қарорларида кўрсатилган масаланинг матни киритилди ва овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари “ҳа” ёки “йўқ” деб кўрсатилди. Шунингдек, овоз бериш бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисида ҳам тушунтириш берилади.

Овоз бериш бюллетенларини кўзи ожиз овоз берувчилар томонидан тўлдириш учун Брайл алифбоси асосида трафаретлар ҳам тайёрланади.

Овоз бериш бюллетенлари референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотга мувофиқ референдум округи бўйича овоз берувчилар сонини, шу жумладан референдум округи ҳудудида истиқомат қилаётган кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилларда овоз бериш бюллетенларини тайёрлаш бўйича эҳтиёжни инобатга олган ҳолда чоп этилади.

Комиссия томонидан овоз бериш бюллетенларини референдум ўтказувчи участка комиссияларига белгиланган муддатларда етказиб бериш чоралари белгиланди.

    Бошқа янгиликлар