Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги қишлоқда пайдо бўлган ёввойи айиқ отиб ўлдирилгани акс этган видеотасвирлар тарқалди.
ekologuz` каналининг маълум қилишича, "Қизил Китоб"га киритилган қўнғир айиқ Чироқчи тумани ҳокимининг буйруғи билан отиб ўлдирилди.
Хабар беришларича, барча телефонлардан унинг ўлдирилиши видеоси ўчиртирилган.
Эко фаоллар бунда йўқолиб бораётган жониворларни ухлатиб, қайтиб тоққа чиқариб юбора олмай, унинг ўлимига сабаб бўлган Табиат ресурслари вазирлигини айблашмоқда.
"Муаммо туғилса, жониворни ўлдириб, муаммони ҳал қилиш Ўзбекистонда одатий ҳолат. 2021 йилда рус овчиси В.Широков томонидан Ўзбекистон ҳудудида худди шундай Қизил Китобга киритилган қўнғир айиқ ўлдирилганда, ҳамманинг ғазаби қўзғаб, уни ланъатлаган эдик. Энди ҳокимни лаънатлаймизми, ёки унинг “қаҳрамонлигини” кўкларга кўтариб, кетига пахта қўямизми?", - дейилади экофаоллар муносабатида.






