АсосийDunyo

Москвада болалар боғчасига кран қулади

Россия федерацияси пойтахтида жойлашган болалар боғчасидан бирининг ҳудудига гусеницали кран қулади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Қурбонлар йўқ, воқеа Москва шаҳрининг  Ананьевск тор кўчасида содир бўлган. Бахтли тасодиф туфайли яқин ўртада болалар ва тарбиячилар бўлмаган. Ҳозирда зудлик билан воқеа жойига етиб келган ФВБ ва полиция ходимлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Бошқа янгиликлар