Давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурди. Тўртинчи ташаббусга кўра, Сирдарё мамлакатимизни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Бунинг учун хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда республиканинг шарқий ва марказий қисмларини ҳамда чет эл йўналишларига боғлайдиган янги транспорт маршрутлари ва мультимодал логистика маркази қурилади.
Булардан ташқари, йўлларни қуриш, таъмирлаш ва бошқаришга хусусий секторни жалб қилиш ҳам Сирдарёдан бошланиши қайд этилди.
Маълумки, давлат тиббий суғуртаси, тиббиётни рақамлаштириш каби ислоҳотлар Сирдарё вилоятидан бошланган эди. Юртимиздаги илк тиббиёт кластери ҳам шу ерда барпо этилаяпти. Қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан ҳар ойда 1,5 минг бемор даволаниш учун Гулистон шаҳрига келмоқда.
Шу боис, бешинчи ташаббус доирасида Гулистон шаҳри мамлакатимизнинг “Инновацион медицина хаби”га айлантирилади.
Давлатимиз раҳбари барча ташаббуслар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.






