АсосийЖАМИЯТ

ДХХ Чегара қўшинларига шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколати берилмоқда

Сенатнинг 39-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги...

Сенатнинг 39-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасидаги талаблар, яъни чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини бажармаслик ва уларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш орқали маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун белгиланган жариманинг камлиги ҳуқуқбузарлик учун қўлланиладиган жазонинг таъсирчанлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 225-моддасининг тегишли  қисмларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузилиши билан боғлиқ назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун ҳудудий ички ишлар органларига юборилиши фуқароларнинг оворагарчилиги, ортиқча вақти ҳамда маблағларининг сарфланишига сабаб бўлмоқда.  

Шунингдек, муҳокама қилинган мазкур қонун юқоридаги ва шу каби бошқа талаблар инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармагани ва унинг ўз хизмат бурчларини бажаришига қаршилик кўрсатгани учун алоҳида жавобгарлик белгиланяпти.

Кодекснинг 225-моддасидаги тегишли қисмлари, яъни чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари ёки муддатларини бузиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш, шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳамда транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш ваколати ички ишлар органлари билан бир қаторда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига ҳам берилмоқда.

Сенаторлар ушбу қонуннинг маъқулланиши чегара қўшинлари фаолияти самарадорлигини оширишга, фуқаролар оворагарчилигининг олдини олишга, уларнинг вақти ҳамда маблағларининг ортиқча сарфланишига чек қўйишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 17:22

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 15:06

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.