АсосийЖАМИЯТ

Президент Гулистондаги “Омон мед фарм” корхонасида бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги “Омон мед фарм” корхонасида бўлди.Бу ерда асо...

Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги “Омон мед фарм” корхонасида бўлди.

Бу ерда асосан маҳаллий доривор ўсимлик ва хомашёлардан йилига 2 миллион 400 минг қадоқ фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонада тайёрланаётган антибиотик, таблетка, ампулали ва инфузион дори воситалари шифохоналар ва дорихоналарга етказиб берилмоқда. Шунингдек, маҳсулотларнинг бир қисмини қўшни мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Корхонада қарийб минг киши меҳнат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари корхонанинг иш жараёни, келгуси режалари билан танишди.

Ушбу масъулияти чекланган жамият тиббиёт кластери шаклида ривожланмоқда. Унинг ҳузурида клиника, мактаб ва университет қурилмоқда.

Президентмиз корхонада тайёрланаётган дори турларини кўпайтириш ва экспорт қилишга амалий кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.

Сирдарё вилоятида ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари ҳам намойиш этилди.

Шу ерда вилоятдаги 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Улар – Сирдарё туманидаги “Ривер Мед фарма”, “Евроазия газ бетон”, “Модерн Марбел”, “Пенг Шенг Чарм”, Сайхунобод туманидаги “Тошкент сити голд блок” ҳамда Янгиер шаҳридаги “Интер Трейдинг-груп” масъулияти чекланган жамиятларидир. Уларнинг раҳбарлари видеоалоқа орқали мажмуалар салоҳияти ҳақида ахборот берди.

Қайд этилганидек, “Ривер Мед фарма” корхонасида йилига 42 миллион дона инфузион дори маҳсулотлари тайёрланиб, 250 киши иш билан таъминланади.

“Евроазия газ бетон” қурилиш соҳасига ихтисослашган. У ерда  Нидерландия технологияси асосида йилига 450 минг куб газобетон ишлаб чиқарилади, 100 та иш ўрни ташкил этилади.

“Модерн Марбел”да йилига 800 минг квадрат метр мармар кесимлари тайёрланади.

“Пенг Шенг Чарм” йилига 1500 квадрат метр табиий чарм ҳамда 468 тонна желатин ишлаб чиқаришга қувватига эга. Уларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.

“Тошкент сити голд блок” ва “Интер Трейдинг-груп” лойиҳалари 100 фоиз тўғридан-тўғри хорижий инвестиция эвазига амалга оширилган. Биринчисида йилига 300 минг метр куб газоблок ишлаб чиқарилса, иккинчи корхона 45 минг тонна ун тайёрлаш қувватига эга.

Умуман, мазкур корхоналарда 600 га яқин иш ўрни яратилади, уларнинг фаолияти туфайли вилоят ишлаб чиқаришига 37 миллиард сўм, экспортига қарийб 30 миллион доллар қўшилади.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни ишга туширди.

Давлатимиз раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 17:22

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 15:06

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.