АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда эркак телефонини қалбаки пулга сотгани аниқланди

Жорий йилнинг 27 март куни 26 ёшли Норбек Ш. “iPhone 12 pro” русумли телефон аппаратини 5...

Жорий йилнинг 27 март куни 26 ёшли Норбек Ш. “iPhone 12 pro” русумли телефон аппаратини 5 миллион 900 минг сўмга сотиши ҳақида эълон беради. Тез орада ушбу эълонга нотаниш йигит қўнғироқ қилиб, телефон аппаратини сотиб олмоқчи эканлигини маълум қилади.

Норбек Янгиҳаёт туманидаги 3-метро бекати олдида жойлашган автобус бекатида харидор билан учрашишга келишади. Нотаниш йигит деярли савдолашмай, келишилган пулни Норбекка бериб, телефонни олиб кетади.

Норбек пулларни санаганида бир нечта пулларнинг ҳақиқийлигига шубҳаланган ва бу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББга ариза билан мурожаат қилган.

Ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида Норбекдан 10 дона 200 000 сўмлик ва 5 дона 100 000 сўмлик, жами 2 500 000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу пул бирликларини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази экспертлари томонидан экспертиза ўтказилган. Экспертиза хулосасига кўра ушбу пул бирликлари қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси (“Қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга Кореядан учинчи “Hyundai Rotem” тезюрар поезд келтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 17:22

    'Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов оламдан ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 15:06

    'Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 14:14

    Тошкентда гуманоид роботлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Лойиҳа Жанубий Кореянинг Robotis компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

    'Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 12:32

    Блогер “Gonzo” 5 суткага қамалди

    “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев К-Vibe корейс маданияти фестивалидаги можародан сўнг маъмурий жавобгарликка тортилди.

    'Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 08:25

    Томскда жазо ўтаётган 70 га яқин ўзбекистонлик ҳолидан хабар олинди

    Учрашувлар давомида маҳкумларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилган.

    'Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 21.06.2026 05:01

    Эски автомобиллар учун янги тартиб: утилизация қилмаганларга жарима

    Ўзбекистонда фойдаланиш муддати тугаган автомобилларни утилизацияга топширмаган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.