1

“Агар телеканалнинг тақдири ўйлантираётган бўлса…” Озодбек Назарбеков "Маданият ва маърифат" телеканалининг тугатилишига муносабат билдирди (видео)

МАДАНИЯТ 08.04.2023, 18:12
“Агар телеканалнинг тақдири ўйлантираётган бўлса…” Озодбек Назарбеков "Маданият ва маърифат" телеканалининг тугатилишига муносабат билдирди (видео)

Кеча, МТРК таркибидаги “Маданият ва маърифат” телеканали ёпилиб, ўрнига Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфидаги "Карвон" номли телеканал ташкил қилиш режалаштирилмоқдалиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хабар турли тармоқларда турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бир гуруҳ зиёлилар телеканал ёпилишини танқид қилиб чиқди. 

 Маданият ва туризм вазири,  Озодбек Назарбеков "Маданият ва маърифат" телеканалининг тугатилиши бўйича муносабат билдирди:



"Бу муҳокама шунчаки оддийгина муҳокамами ёки ҳақиқатда телеканалнинг тақдири ўйлантираётган инсонларми? Агар телеканалнинг тақдири ўйлантираётган бўлса, биз билан ҳамкорликка киришинг.  Биз ҳар қандай таклиф, фикр, мулоҳазаларни қабул қилишга, эшитишга тайёрмиз. Мақсадимиз мана шу халқимизга маърифат улашиб турган телеканални янада бойитиб, янада сифатлироқ хизмат кўрсатиши тарафдоримиз", деди маданият ва туризм вазири.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1