Кеча, 8 апрель куни “Қамчиқ” довонида юк автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси соат 19:50 да Тошкент-водий йўналишида ҳаракатланган Mercedes-Benz юк автомобили ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши оқибатида содир бўлган.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.






