АсосийJamiyat

Андижонда йўл четида тўхтаб турган “Nexia” ёниб кетди (видео)

'Андижонда йўл четида тўхтаб турган “Nexia” ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти Балиқчи тумани Чинободда Некция ёниб кетди” сарлавҳали видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бугун, 9.апрель куни соат 16:10 лар атрофида Балиқчи тумани, Чинобод шаҳарчаси, Омонариқ МФЙ, Омонариқ кўчасида содир бўлган.

Балиқчи тумани, Ўлмас МФЙда яшовчи фуқаро Ж.Т “Нехиа-1” русумли автомашинасини Чинобод шаҳрида йўл четига тўхтатиб, овқатланиш шохобчасига кириб кетган. Шу вақтда, автомашинанинг двигател қисмидаги электр узатгичларида қисқа туташув келиб чиқиши оқибатида автомобилнинг олди қисмида ёнғин содир бўлган.

Мазкур ёнғин ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Бунинг оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳозирда Балиқчи тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар