8 апрель куни тунда Муроджон Аҳмадалиев филиппинлик Маркос Тапалесга қарши жанг ўтказди.
Жанг 12 раунд давом этди. Дастлабки уч раундда Муроджон жуда суст ҳаракат қилди. 4-раундни ўз фойдасига ҳал қилди. 5-раундда Тапалес, кейинги икки раундда Муроджон фаол бўлди.
8-раундда тенг кураш кечган бўлса, 9 ва 10-раунд Аҳмадалиевнинг устунлиги остида ўтди. 11-раундда боксчилар зарбалар алмашди. 12-раунд эса тўлиқ Муроджоннинг фойдасига ҳал бўлди.
Якунда ҳакамларнинг иккитаси Тапалес ғалабасини қайд этди ва Аҳмадалиев WБА ҳамда ИБФ камарларини бой берди.






