Тошкентда фавқулодда юзага келган носозлик сабаб қатор ҳудудларда электрдан узилиш юзага келди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар қилди.
Жумладан Юнусобод туманининг: «Обод», "Боғи бўстон", «Фирдавсий», «Бодомзор», "Мирзо Улуғбек", «Посира», «ТашГРEС», "Янги Тарнов", "Буюк турон", «Бўзсув», "Сайх Шивли", "Отчопар-1 ва «Отчопар-2» МФЙлари ҳамда "Тошкент Ҳайвонот боғи";
Мирзо Улуғбек туманининг: «Дархон», "Салар бўйи", «Ҳ.Олимжон», «Мустақиллик», «Оққўрғон» ҳамда "Қори Ниёзов" МФЙлари ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВ бўлган «Астрономическая», «Икарус», «Карамурская», «Савдо» ҳамда «Ботаника» подстанцияларини электр энергияси билан таъминловчи ТашГРEСдан чиқувчи кучланиши 110 кВ бўлган ҳаво электр узатиш тармоғида фавқулодда авария ҳолатида электр таъминотида узилиш содир бўлди.
Айни вақтда, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиалининг тезкор чиқиш бригадалари зарур электр қурилмалар ҳамда махсус автотранспорт воситалари билан мазкур носозликни бартараф этишга жалб этилган.
Тез орада мазкур носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланади.
"Юзага келган фавқулодда аварияли узилиш вақти келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", - дейилади хабарда.






