АсосийJamiyat

Ургутдаги "заправка"да юк машинаси ёниб кетди

'Ургутдаги "заправка"да юк машинаси ёниб кетди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ҳолат бўйича ФВВ қуйидаги маълумотларни тақдим этди. 

Аниқланишича, бугун, 10 апрель куни соат 16:48 да Самарқанд вилояти ФВБга Ургут туманида жойлашган “Қорабулок” МФЙ ҳудудидаги газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлган. 

 Ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетган. Зудлик билан воқеа жойига ФВВ вилоят бошқармасининг 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Ёнғин соат 17:35 да ўчирилган. 
"Ёнғин ўчирилгандан сўнг, вазиятни ўрганиш давомида ушбу ҳодиса натижасида бир киши жароҳатлангани маълум бўлди. У энг яқин тиббий муассасага ётқизилди" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар